Интернет тармоқларида баъзи бир кимсалар мусулмонларга мутаассибона қарашларини илгари сурадилар. Аслида, Исломда мутаасиблик йўқ.
Баьзан одамлар орасида диний ахкомларни нотўғри тушуниш, унга ҳаддан ошиш, Ислом аҳкомларига эьтиқод қилишда қаттиқ (мутаассиб) йўлни тутадиган кишилар учраб туради. Бундай кишилар ўзлари эътиқод қиладиган махсус йўлни ўзлари учун белгилаб олиш ҳолатлари мавжуд. Ўзларига эргашадиган кишиларни ҳам шу йўлда маҳкам, қаттиқ бўлишни талаб этадилар. Бу эса мутаассибликни келтириб чиқаради.
Ислом дини мутаассибликни қоралайди, балки бағрикенг бўлишга, бошқаларга нисбатан тўғри бўлишга, яқин бўлишга чақиради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Албатта дин енгилдир. Ким динга қаттиқ (мутаассиб) лик қилса, албатта (дин) уни енгади. Бас тўғри бўлинглар ва яқин бўлинглар” (Имом Бухорий ривояти) деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни мутаассибликка берилиб кетишдан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом бўлишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими