1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳомиджон домла Ишматбеков халқаро анжуманда

29-11-2023, 12:52 331 Ўқиш режими + -

Ҳомиджон домла Ишматбеков халқаро анжуманда қатнашмоқда



Ҳомиджон домла Ишматбеков халқаро анжуманда қатнашмоқда

 23 ноябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “Дин ва глобал муаммолар” мавзусидаги V халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.
Халқаро анжуманда Марказий Осиё ва хориж давлатларидан турли дин вакиллари, хусусан, Ислом уламолари, соҳа мутахассислари, диний йўналишдаги расмий вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қатнашмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманда иштирокчилар мавзу юзасидан маърузалар билан чиқиш қилишди. Шундан сўнг қатнашчилар “Дин ва давлат”, “Дин ва иқтисодиёт”, “Дин ва жамият” сингари алоҳида ялпи мажлисларда мавзу бўйича илмий муҳокамаларни давом эттирмоқда.






 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати