1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Динда чуқур кетмайлик

7-12-2023, 16:32 220 Ўқиш режими + -
Айрим кимсалар динни оғирлаштириб, унга чуқур кетмоқдалар. Аслида динда чуқур кетмаслик керак.  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади” (Имом Бухорий ривояти) . 
 
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ўринда Муоз разияллоҳу анҳу бир жамоатга имом бўлиб, намозни чўзиб ўқиганларида саҳобалар Пайғамбаримизга шикоят қилган эканлар. У зот: “Эй Муоз, фитначимисан!”, – деб айтган эканлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло “Жосия” сураси 23-оятида шундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад), ҳавойи-нафсни ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!”.
 
Хулоса қилиб шуни айтамизки, динда чуқур кетишдан сақланайлик!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими