1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фаросатли киши

13-12-2023, 10:49 354 Ўқиш режими + -
          Ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло фаросат ато қилса, у шу фаросат орқали яхшиликларни қўлга киритади. Инсон зеҳнининг ўткирлиги, бир нарсани тез англаб олиши унинг фаросатли эканлигидан дарак беради. Фаросат икки хил бўлади. Бири қандайдир илҳом таъсирида вужудга келади. Иккинчиси эса турли хил хулқ-атворларни ўрганиш натижасида юзага келади. Нодон эса бу икки хил фаросатдан бебаҳра кишидир. Фаросатли киши ҳар нарсанинг  қадри-қимматига етади. Нодон эса ўзини ҳам, ўзгани ҳам, бошқа нарсаларни ҳам қадрини билмайди.  Инсоннинг қадри унинг фаросати билан ошса, унинг қадри ундаги нодонлик туфайли ерга урилади. 
фаросатли кишининг қуйидаги аломати бўлади:
  1. Дўст билан душманни ажратади;
  2. Яхши билан ёмонни билади;
  3. Тўғри келган кишига ичидагини айтиб, сирини бўлар-бўлмасга ошкор қилмайди;
  4. Фойдасиз гапни ўрнисиз жойда гапирмайди;
  5. Бўлар-бўлмасга аччиқланиб, ўрни бўлмаган жойда ғазабланмайди;
  6. Ўринсиз жойда  вақти, мол-дунё. маблағини сарфламайди.
 
              Хулоса қилиб айтганда, инсон илмсизлик, жоҳиллик макони бўлган нодонликдан қутулиб, фаросатли, илмли бўлиши ўзи ва жамият учун фойдалидир. Инсон ўз илми, фаросати ва яхши амаллари билан икки дунё саодатига эришади.   
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими