Меҳмон кутиб олган мезмоннинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Улар қуйидагилардан иборат: -меҳмон кутадиган мезмон пок ва озода бўлиши; - меҳмон кутадиган мезмон тоза ва озода либосларини кийиши; -меҳмон кутадиган жойлар саранжом-саришта бўлмоғи; - мезмон меҳмонларни очиқ юз билан кутиб олиши; -мезмон меҳмонларга яхши жойни кўрсатиши; - мезмон меҳмонлардан ҳол-аҳвол сўрашиши; -мезмон меҳмонларга ширин суханлик билан муомила қилиши; -мезмон меҳмонларга таом олиб келишни пайсалга солмай, таомни тезроқ олиб келиши; -мезмон меҳмонлар билан бирга таомдан танаввул қилиши; -мезмон меҳмонга келган кишиларга ножўя гап ёки қилиқлар қилиб уларни кўнглини қолдирмаслиги;
-мезмон меҳмонлар олдида фарзандларини ёки бошқа кишиларни уришмаслиги; -мезмон меҳмонлар олдида мушук каби ҳайвонларга қўполлик билан муомила қилмаслиги;
-мезмон меҳмонга келувчи кишидан айрим хато ва қусур ўтса. уларни кечириб туриши; -мезмон меҳмонга келган кишиларнинг олдида ўзини камтар тутиши; -мезмон меҳмонга келган кишиларни зериктирмай уларга яхши суҳбатлар бериши; -мезмон меҳмонга келишгани учун ташаккур айтиши; -мезмон меҳмонга келган кишиларга яхши ниятлар билдириш; -мезмон меҳмонга яна келишларини ва уйларига яхши етиб олишларини айтиб меҳмонни кузатиб қўйиши лозим бўлади.
Меҳмондорчилик халқимизнинг ажралмас олий фазилатидир. Меҳмондорчилик орқали халқимиз орасида дўстлик, меҳри-муҳаббат ришталари мустаҳкамланади. Меҳмондорчилик халқимизнинг ўзаро ҳамжиҳатда, тинч-осойишта яшаш йўлида хизмат қилади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими