1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ота-она хизмати

15-12-2023, 10:47 248 Ўқиш режими + -
Ота-она хизмати фарзанд учун шарт бўлган амалдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: “ Раббингиз, ўзига ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни буюрди. Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар. Уларга “ Уф..” дема ва жеркима. Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!  Уларга меҳрибонлик билан. Хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек. Сен ҳам уларга раҳм қилгил!”.( Исро сураси. 23-24оят).
           Фарзандлар ўз ота-онасига яхши муомила қилиши, ширин сўз бўлиши, уларга меҳрибонлик, раҳм-шавқат кўрсатиши лозим. Бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “ Ё расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?”, деб сўради.                                                                                                                                                                  “ Онангга “, дедилар.                                                                                                                                                            “ Сўнгра яна кимга?”, деди.                                                                                                                                                          “ Онангга”, дедилар.                                                                                                                                                                    “ Сўнгра яна кимга?”, деди.                                                                                                                                                                “ Онангга”, дедилар.                                                                                                                                                                        “ Сўнгра яна кимга?”, деди.                                                                                                                                                           “ Отангга”, дедилар.                                                                                                                                                                Пайғамбар ҳузурига келиб бир киши бирор ишга буюришларини сўради. Шунда пайғамбар (с.а.в.): Ота-онанг тирикми?”деб сўрадилар. У: “ Ҳа” деб жавоб берди. “ Ота-онанг хизматини қил!”, дедилар.
   
     Фарзандлар хизмат қилиб ота-оналарининг дуоларини олиш керак. Зеро ота –оналарнинг фарзанд ҳақидаги дуолари мустажобдир. Инсон ота-онасига қанчалик хизмат қилиб, уларнинг розилигини қўлга киритиб, уларнинг дуосини олса, албатта бу нарсалар беҳуда кетмайди. Ҳадисда: “Ким ўз ота-онасини рози қилса, худони рози қилган бўлади. Кимки ота-онасини норози қилса, худони норози қилган бўлади” дейилади. Ва яна ҳадисда: “ Кимки эрталаб ота-онасини зиёрат қилиб, уларнинг дуосини олса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади. Агар улардан биттасини зиёрат қилса, жаннатдан битта эшик очади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”, дейилади.
      Ота-она вафот этгандан сўнг ҳам фарзандларда уларнинг ҳақлари бўлиб туради. Ота-она вафот этгандан сўнг уларнинг ҳақларига дуо қилиш, васият ва омонатларини адо қилиш, ота-онанинг қариндош-уруғ, дўст-ёрларини йўқлаб туриш фарзандлар зиммасидаги ота-оналар ҳаққи ҳисобланади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига ота-онаси вафот этиб кетган бир киши келиб:“ Менинг ота-онам вафот этиб кетишган, уларга вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилсам бўладими?”деб сўрайди. Шунда пайғамбар (с.а.в.) :“ Ҳа тўртта иш бор, уларни бажарсанг. Ота-онангга яхшилик қилган бўласан. Ота-онанг ҳаққига дуо қилиб туришинг, ота-онангни бандачиликдаги билиб-билмай қилган гуноҳларига Аллоҳ таолодан мағфират сўрайсан, ота-онангни васият ва омонатларини адо қилишинг, ота-онангни дўст-ёрларини йўқлашинг ва уларнинг қариндош-уруғлари билан боғланиб туришингдир”, деб жавоб берадилар. ( Бухорий ривояти). 
Ота-она фарзанд учун давлат. Давлат учун ҳамиша шукр қилиш ва  ота-она розилигини топиш учун ҳаракат қилиши лозим. Ота-онасини розилигини топган инсон эса икки дунё саодатига эришади.
 
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими