1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Интернетга пул тикиб топилган пул

15-12-2023, 10:53 283 Ўқиш режими + -
          Маълумки, Ислом динида қимор ўйнаш, бировнинг ҳаққини алдов йўли билан ўзлаштириш қораланади. Ҳозирги пайтда интернет тармоқларида ҳар хил алдов йўллар билан бировнинг ҳаққини ўзлаштиришга ҳаракат қиладиган, қимор ўйинларига чорлайдиган кимсалар учраб турибди. 
Аслида, бировнинг ҳаққини нотўғри йўллар билан ўзлаштириш, қимор каби пул тикиладиган ўйинлар ва улардан топилган ҳар қандай маблағ ҳаром ҳисобланади.  
Интернет орқали пулли ўйинлардан пул ютиб ўша пулдан эҳсон қилса бўладими? 
Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Фатво маркази томонидан қуйидагича жавоб берилади: “Эҳсон қилиш дегани яхшилик қилиш, ёрдам қилиб савоб олиш деганидир. Шариатимизда мақсадга олиб борувчи йўл ҳам тўғри бўлиши керак. Демак, эҳсон қилиш учун ҳам ҳалол топилган пул бўлиши керак экан, интернетга пул тикиб топилган пуллардан эҳсон қилиб бўлмайди”.
 
Аллоҳ таоло барчамизни нотўғри йўллардан асраб,Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими