1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тасаввуфнинг илм сифатида шаклланишига улкан ҳисса қўшган буюк сиймолар

15-12-2023, 16:37 217 Ўқиш режими + -
Тасаввуф шайхлари ҳалқнинг маънавий раҳбарлари, руҳоний мураббийлари сифатида майдонга чиқиб, пайғамбаримизﷺнинг фаолиятини ва суннатларини ҳамда ҳолатларини давом эттиришга жазм этганлар.
Пайғамбарлардан кейин тасаввуфни давом эттирган сиймолар жуда кўп бўлган бўлиб, биз айнан ўзимизнинг юртимиздан чиққан сиймолар тарихига назар ташлаймиз.  
Тасаввуфнинг илм сифатида шаклланишига улкан ҳисса қўшган, кўплаб уламолар диёримиздан етишиб чиққан бўлиб, уларнинг ёзиб қолдирган асарлари ҳалқимизнинг маънавий меъроси ҳисобланади. Масалан, юртимизда кенг тарқалган “Нақшбандия” тариқатининг таълимотида устоз ва шогирдлар илм фарзлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш зарурлиги, оилани унутмаслик ва ислом аҳкомларини мутаассибона талқин қилмаслик борасида ўта жиддий ва масъулиятли талаблар қўйилган.
Масалан, Нақшбандия таълимотида шундай олтин қоида бор “Дил ба ёру Даст ба Кор” бутун дунё аҳли эътироф этадиган олтин қоидага айланди. Ҳеч ким эътироз билдира олмади. Демак, ким бўлишлигидан қатъий назар ҳалол касб билан оиласини ташлаб кетмасдан, тарку дунёчилик қилмасдан оиласига ва фарзандларига ғамхўр бўлишлик талаб қилинади. Ҳадиси шарифлардан бирида Пайғамбаримиз ﷺ: “Исломда тарки дунёчилик йўқ” дедилар.
Демак ҳадиси шарифга назар соладиган бўлсак, дунёни тарк қилиб оилани тарк қилиб, ота – онани тарк қилиб, силаи раҳмни тарк қилиб йўришлик мутлақо ислом динига зид иш эканлиги яққол намоён бўлиб турибди. 
Бундан ташқари Хожагон шайхлари ўзлари албатта бирор касб- ҳунар билан машғул бўлганлар. Масалан, Хожа Али Ромитаний-тикувчи, Муҳаммад Бобойи Саммосий – боғбон, Саййид Амир Кулол – кулолчи, Баҳоуддин Нақшбанд – наққош, тўқувчи ва чорвадор бўлган, Амир Кулолнинг ўғли Амир Ҳамза – овчи, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор – чорвадор ва савдогар бўлганлар. Мазкур сиймолар ҳатто ишсиз бирор касбу- ҳунарсиз кишиларни муридликка ҳам қабул қилмаганлар. 
Бундан шундай хулосага келишлик керак бўладики, ўтиб кетган буюк сиймолар қолдирган тариқат ичида ҳеч қандай ҳунарсиз кишилар муридликка қабул қилинмаганлар. Демак, мурид бўлишлик учун ҳам бирор бир касбу – ҳунар бўлишлик талаб қилинган. Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлдан оздирмай, ҳидоятда собит қадам қилсин.
А. Бозоров
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси