1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта тариқатчининг нотўғри даъвоси (раддия)

16-12-2023, 12:05 264 Ўқиш режими + -
Айрим сохта тариқатчилар атрофларидаги кишиларни бу дунёга берилганликка айблайдилар. Уларнинг фикрича, инсон бу дунёга берилмаслиги, иложи борича бу дунё тарк қилиши лозим эмиш. 
Аслида, ўзгаларни дунёни тарк қилишга, роҳиб ва роҳибаларга айланишга чақириш  мутлақо нотўғридир. 
Ислом дини  мусулмонларни бу дунёни тарк қилишга, дунёни тарк қилиб роҳиб ва роҳибаларга айланишдан қайтаради. 
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да: “Роҳибликни ўзлари чиқариб олдилар.Биз буни уларга фарз қилмаган эдик, фақат узлари Аллоҳнинг розилигини тилаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирганларига ажрларини бердик, лекин уларнинг кўпи фосиқдурлар. (Ҳадид сураси, 27-оят).
Ушбу оятнинг тафсирида : “... Ана шу кишилар (Насороний)лар Аллоҳ буюрмаган ишни ўзларига фарз қилиб олишди, роҳибликни, яъни таркидунёчиликни ўзларига одат қилиб олишди. Қуръони каримда масиҳийлардаги роҳиблик бидъат сифатида қораланган. Ушбу оят маъноларининг таржимаи ва тафсиридан Аллоҳ таоло ҳазрати Исо (алайҳиссалом)га ёэргашувчиларга роҳибликни буюрмаганини, балки уни бидъатчилар ўйлаб топишганини, унга ўзлари ҳақиқий риоя қила олмай, ўз ишларида хатоликка йўл қўйганликларини билиб олиш мумкин” дейилади. 
Ислом дини тарки дунё қилишлик, роҳиблик йўқ эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в): “Исломда роҳиблик ( тарки дунёчилик) йўқ” деганлар.
Мўмин-мусулмон охират иши деб дунё ишини, дунё иши деб охират ишини барбод урмаслиги, балки ҳар иккаласини баробар олиб бориши лозим.  Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: “Умматимнинг энг яхшиси охират иши деб дунё ишини дунё иши деб охират ишини қолдирмайдиганларидур”.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ динида собит қадам айласин! 
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими