1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қуёш ботса, болаларингизни йиғиб олинг

16-12-2023, 12:12 343 Ўқиш режими + -
 
Қуёш ботиши билан кундузининг вақти тугаб, тун кира бошлайди. Қуёш бота бошлаганда болаларни уйларимизга йиғиб олишимиз лозим. Кечадан бир соат ўтса, эшик-дарвозаларни ёпиб олишимиз керак.  Шундай қилсак, шайтонларнинг зиёнидан ўзимиз ва аҳли оиламизни сақлаган бўламиз. Чунки қуёш ботиши билан шайтонлар тарқала бошлайди. Шайтонлар қаровсиз қолган аҳли оиламизга зиён беради, очиқ қолган эшик-дарвозалардан уй-жойларимизга кириб боради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: 
“Қуёш ботса, болаларингизни йиғиб олинглар, чунки бу вақтда шайтонлар тарқалади. Кечадан бир соат ўтса, эшикларингни ёпинглар чунки шайтонлар ёпилган жойга кирмайдилар, идишларингни устини ёпиб қўйинглар, уйқуга ётар вақтларингизда чироқларингизни  ўчириб қўйинглар” дейилади. ( Бухорий ривояти). 
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг кўрсатмаларига амал қилсак, У зот қайтарган ишларидан қайтсак, буюрган ишларини қилсак барчамиз учун икки дунёлик фойда бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин! 

 
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими