Барака таомнинг устида
9998
18-12-2023, 11:48
311
Ўқиш режими
+
-
Албатта, ҳар бир нарсанинг баракали бўлгани яхши. Бебарака нарса инсонга тотимайди. Ҳар нарсаки, баракали бўлса инсонга ҳузур бағишлайди. Таомнинг баракаси унинг тепасидан пастига қараб нозил бўлади. Шу сабабли инсон таомни емоқчи бўлганда унинг тепасидан бошламаслиги керак. Таомнинг атрофидан паст томонидан бошлаш лозимдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Кимки овқатланганда таомнинг устидан бошламасин! Таом атрофидан паст томонидан бошласин! Чунки таомнинг баракаси устидан пастга нозил бўлади”. (Термизий ривояти).
Дарҳақиқат, таомнинг баракасини қочирмасдан, унинг баракаси пастга нозил бўлиб турган ҳолда истеъмол қилишимиз фазилат ҳисобланади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими