1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳамиша шукр қилайлик

6-01-2024, 10:41 408 Ўқиш режими + -
Инсон ҳамиша шукр қилиб яшаши лозим.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз мусулмонларга шукр қилишга буюриб,  шундай марҳамат қилди:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلَّهِ إِنْ كُنْتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ﴾
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” (Бақара сураси, 172-оят).
Албатта, мусибат келганда сабр қилсак, неъмат берилган шукр қилсак, Аллоҳ таолонинг ҳақиқий мўмин бандалардан бўламиз. 
Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"إِنَّ أَحَبَّ عِبَادِ اللَّهِ إِلَى اللَّهِ الشَّكُورُ الصَّابِرُ الَّذِي إِذَا ابْتُلِيَ صَبَرَ وَإِذَا أُعْطِيَ شَكَرَ "رواه الإمام الطبري والإمام أحمد

яъни: “Бандаларни Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда, сабр қилгувчи ва неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир” (Имом Табарий ва Имом Аҳмад ривоятлари).
 
Аллоҳ таоло барчамизни шукр қиладиган бандалардан қилсин!

 
Н. Маннанов. 
Қарши туман “Қуйи Бешкент” масжиди имоми