1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мутаассибликка берилманг

2-11-2026, 11:10 154 Ўқиш режими + -
Мутаассиб бўлиш бир нарсага чуқур кетиш, ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишонишни англатиб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз бўлишни билдиради. Ислом дини мутаассиб бўлиш қоралайди. Мутаассиб киши, мутаасиб гуруҳлар ўзларининг ботил  қарашлари билан ижтимоий тармоқларда ёшларимизни чалғитиб, уларни йўлдан урмоқчи бўладир. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги  ҳар хил даъватларига ишонавермаслик лозим. Қурьони Каримда: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун у хабарни аниқлаб, текшириб кўрингиз». (Ҳужурот сураси, 6 оят) – дейилади. Ушбу оятнинг тафсирида уламолар бу каби вазиятда ўша маълумотнинг ҳақиқат экани маълум бўлмагунча кутиш лозимлиги, уни шошиб қабул қилиш мумкин эмаслигини айтадилар.
Динимизни қонун-қоидасига кўра инсон ҳам ички оламни ва ташқи кўринишини тартибга солмоқликка буюрилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Огоҳ бўлингки! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур, қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким! Ушбу нарса қалбдир».Кишининг ташқи олами эса, унинг кийими ва ташқи кўришининг озода тартибли эканида кўринади. Динимиз мана шу икки жиҳатни тартибга солишга буюради. Шу сабабли ҳар бир ишда меъёрли бўлиб, мутаассибликдан сақланмоғимиз лозим бўлади
 
Руҳиддин Акбаров
Қарши тумани «Акбар халифа эшон ибн Мухтор» масжиди имоми