Меҳмондорчилик қилиш, уни ҳурматини жойига қўйиш фазилатли ишлардандир. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “ Меҳмонини эъзозламаган қавм ёвуз қавмдир”, дейдилар ( Бухорий ривояти).
Баъзи кишилар меҳмоннинг ҳурмати деб, унга турли хил таом таёрлашади.
Хўш, аслида, нима қилсак, меҳмоннинг ҳурматини ўрнига қўйган бўламиз?
Меҳмоннинг ҳурмати унга турли хил таом тайёрлашдагина эмас, балки меҳмонга меҳмоннинг ўзи хизмат кўрсатишадир. Бу ҳақда шундай ривоят қилинади. Иброҳим ( а.с.)никига меҳмон келади. Иброҳим (а.с.) меҳмон ҳурмати учун олдин қўй сўядилар. Аллоҳ таоло у кишига “ Меҳмонни ҳурмат қил”, деган ваҳий юборади. Иброҳим (а.с.) бирин –кетин сигир ва туя сўядилар, аммо у кишига юқоридаги ваҳий такрорланаверади. Иброҳим (а.с.) Аллоҳ таолодан: “ Нима қилсам, меҳмонни ҳурмат қилган бўламан”, деб сўрайди. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй Иброҳим, меҳмонни ҳурмати унга таомни кўпайтириб қўйиш билан эмас, меҳмонга яхши такаллуф билан ўзинг хизмат қилишингдадир”, дейди. Шундан сўнг Иброҳим( а.с.) меҳмонларига доимо ўзлари хизмат кўрсатган эканлар.
Р. Акбаров ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими