1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нафсингдан огоҳ бўл

8-01-2024, 14:55 214 Ўқиш режими + -
 
                    Ҳар бир инсон ўз нафсини таниш ва уни  тарбия топтириши билан камолга етади. Инсон нафси ҳамиша тарбияга муҳтож. Комил инсонларнинг барчалари ўз нафсини таниб, уни тарбиялаб камолга еткарган кишилардир. Зеро, ўз нафсини танимаган одамдан комил инсон чиқиши қийин. 
Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига шундай деган эканлар: “ Эй, ўғлим! Сени илк огоҳлантирганим нафсингдир. Чунки ҳар нафснинг бир ҳавоси, нафсоний истаги бор. Агар нафсга нафсоний истакларини берсанг, янада йўлдан озади ва бошқа нарсалар истай бошлайди. Чақмоқ тошда олов яширин бўлгани каби нафсоний орзулар ҳам қалбда яшириндир; ёқсанг порлар, ўз ҳолига қўйилса, яширинади”.  
              Ўз нафсини таниб уни жиловлаган инсонлар кўпроқ бошқа инсонларга манфаат етказадилар. Ўз нафсини тияолмаган одамлар ҳар хил номақбул ишларга қўл урадилар. Шу сабабли инсон ўз нафсини англаши ва уни тарбиялаши натижасида  юксак инсоний фазилатларни ўзида шакллантиради. Ва жамиятда  кишилар ўртасида бир-бирини кўраолмаслик, ҳасад, худбинлик  каби салбий   одатлар барҳам топиб, уларнинг ўрнига бир-бировларига инсоф ва адолат қилиш,  меҳр-муҳаббат кўрсатиш, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашлик каби юксак инсоний фазилатлар мустаҳкамланади.
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими