1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жумъа байрам куни

26-01-2024, 09:45 265 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, жумъа куни мўмин-мусулмонлар учун байрам кунидир. Жумъа куни ғусл қилиб, тоза либослар   кийиб жумъа намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш учун борамиз.  Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти) .
               Барчамизга маълумки, кунларнинг энг яхшиси жумъа кунидир. Жумъа кунида Одам (а.с.) яратилганлар, шу кунда у зод жаннатга кирганлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумъадир! У куни Одам яратган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат куни ҳам жумъа кунидадир” ( Имом Муслим ривояти).
 
Аллоҳ таоло барчамизни  жумъа куннинг фазилатидан баҳраманд қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими