1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39

Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ?

9-02-2024, 15:52 467 Ўқиш режими + -

   Аввал хабар берганимиздек, (https://t.me/muslimuzportal/36463) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзолигига қабул қилиндилар. Маълумки, бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлида халқаро исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади.

  Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, у 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликлари Aбу Даби шаҳрида ташкил топган.

  Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб Кенгашга раислик қилади, Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

  Кенгаш номи араб тилида “مجلس  حكماء المسلمين”,  ўзбек тилида эса “Мусулмон донишмандлар кенгаши” деб юритилади.

  Ташкилотнинг асосий мақсадлари мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш ва бағрикенгликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, илм ва олимларни қадрлайдиган, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлайдиган, бағрикенглик ҳамда бошқаларга ҳурматни қўллаб-қувватлайдиган фаровон жамият барпо этишдир...

👉 БАТАФСИЛ (https://telegra.ph/musulmon-02-07)👈

#xabar #kengash #muftiy #shayx (https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати.