Ақиқага қандай жонивор сўйилади?
10250
29-02-2024, 08:59
528
Ўқиш режими
+
-
Оилада дунёга келган фарзанднинг шукронаси ва унинг жони гарови сифати жонлиқнинг бошини кесишга ақиқа маросими дейилади.
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровланган. Унинг (номи)дан еттинчи куни (жонлиқ) сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади” (Имом Аҳмад, Доримий, Байҳақий ва Табароний ривояти).
Хўш, ақиқа маросимида қандай жониворни сўйса бўлади?
Ислом шариатига кўра, қўй, эчки, мол ва туяни ақида маросимида сўйса бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази қуйидагиларни маълум қилади: “ Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам”.
Аллоҳ таоло барчамизни фазилатли амалларни қилишга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими