1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди

29-02-2024, 09:38 296 Ўқиш режими + -
Хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилди.

Ушбу анъанани давом эттириш мақсадида 2024/1445 йил Рамазон ойида Республикамиздаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди. 
Жумладан, бугун 2024 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳридаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигидаги устозлар мазкур қориларнинг тайёргарлигини текшириб, уларга керакли тавсияларни бердилар.