1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Марҳумни қабрга қўйишда нима дейилади?

29-02-2024, 10:09 358 Ўқиш режими + -
Инсон жон оманатини топширгандан сўнг у дафн қилишга тайёрланади. Марҳумга жаноза ўқилиб, сўнгра уни қабрга қўйиш учун қабристонга олиб борилади. 
Хўш, марҳумни қабрга қўйишда нима дейилади?
Марҳумни қабрга қўйишда “Бисмиллаҳи ва аъла миллати расулуллоҳ” деб дейилади. Бу ҳақда Пайғамбар  саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизни қабрларига қўяр экансизлар “Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳи” деб айтинглар”, дедилар. (Ибн Можа ривояти).
Бу мавзуда уламолар томонидан: Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан ривоят қилинади. У ўғилларига: “Қачон мени қабримга қўйсангиз, “Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам”, денглар. Сўнгра устимга тупроқ тортинглар, кейин бош тарафимда Бақаранинг аввали ва охирини қироат қилинглар. Чунки мен Ибн Умарнинг шуни мустаҳаб санаганини кўрганман”, деди”деб изоҳ берилади. 
Аллоҳ таоло барчамизни яхши  сўз ва амалларга  муваффақ қилсин!

Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими