1445 йил 07 Зулқаъда | 2024 йил 14 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:53
Sunrise
05:25
Dhuhr
12:33
Asr
17:34
Maghrib
19:42
Isha
21:14


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИСЛОМИЙ ФИҚҲ АКАДЕМИЯСИ ҚАНДАЙ НУФУЗГА ЭГА?

22-04-2024, 09:29 104 Ўқиш режими + -
 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.  (https://t.me/muslimuzportal/37344)

📋 Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.

📝 Муҳтарам мухлисларга, Исломий фиқҳ академиясининг тузилиши, мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 
   
 Исломий фиқҳ академияси – Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий)га қарашли Ислом дунёсининг таниқли фақиҳ ва етук уламоларидан ташкил топган мустақил, юридик мақомга эга бўлган нуфузли илмий ташкилотдир.

📍Академия 1977 йил 10 декабрда ташкил этилган. Унинг қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган.

✅ Академиянинг мақсадлари:
  Исломий фиқҳнинг эътироф этилган манбаларидан бутун дунё мусулмонлари дуч келаётган замонавий муаммолар, таҳдидлар ва юзага келаётган долзарб муаммоларга оид ҳукмларни ишлаб чиқиш;

  Ислом фиқҳининг кенг қамровлилигини ва унинг мусулмонлар олдида турган масалаларни ҳал қилишдаги аҳамиятини кўрсатиш;

  Ислом фиқҳий меросини тарғиб қилиш ва қайта талқин қилиш, атамаларига аниқлик киритиш ҳамда уни давр тили, тушунчаларига мослаштириш;

 Исломий фиқҳ соҳасидаги илмий тадқиқот ва изланишларни рағбатлантириш, ишлаб чиқилган фиқҳий тадқиқотлар, ечимларни оммалаштириш.

⚡️ Батафсил (https://telegra.ph/Islomiy-04-21)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати