Китоб–камолот калити
25-апрел куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Китоб–камолот калити” шиори остида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур кўргазмада юздан ортиқ бадиий, илмий-оммабоп, ихтисослик ўқув дарсликлари ҳамда жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарлари тақдим этилди. Тадбирда таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари фаол қатнашдилар.
Таъкидлаш жоизки бугунги кунда жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасида бир қанча самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам “Китобхонлик танловлари” , “Китоблар кўргазмаси” ва китобхонликка тарғиб қилувчи тадбирлар изчил ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу ташкил этилган китоблар кўргазмаси талабаларда ўзгача таассурот уйғотиб, илм ва китобга бўлган муҳаббатларини янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати!