1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Лоқайд инсон душмандан хам хавфлироқдир

30-04-2024, 07:53 367 Ўқиш режими + -
Ҳозирги даврда кенг томир отиб бораётган, жамият равнақига раҳна солувчи тараққиётнинг кушандаси бўлиб келаётган, энг олий неъмат бўлмиш тинчлик ва хотиржамликка путур етказувчи ҳар қандай иллат, у одам савдосими, экстремизм ва терроризмми, миссионерлик ёки гиёҳвандлик балосими буларнинг барига локайдлик ва бепарволик бош омил бўлиб хизмат килмокда. 
Барчамиз биламизки лоқайд инсон душмандан хам хавфлироқдир. Бугун фарзандини қаерда, ким билан ва нима билан машғул эканлигини суруштирмайдиган ота-оналарни учраб тургани ачинарли холдир. Илк тарбия оиладан бошланишини ҳисобга олсак, бу хусусда энг аввало ота-она фарзандга тўғри йўл кўрсатиши зарур. Ақл – идрок, чуқур билим, теран тафаккур, юксак маънавият ҳар бир инсонда шу даражада камол топган бўлиши керакки, токи ҳеч қандай ёт ғоялар қалбини эгаллаб олмасин. 
Бугунги шароит биздан дунёда бўлаётган воқеа – ҳодисаларга бепарво бўлмай, лоқайд нигоҳ билан боқмасдан хушёр ва огоҳ бўлишга ундамоқда. Ҳозирда бўлаётган ҳар қандай ахборот хуружларидан, ёт унсур ғоялар ҳамда алдовларга тушиб колмаслик учун юксак маънавият биз учун муҳимлиги ва лоқайдлик тараққиёт кушандаси эканлигини ёдда тутишимиз зарур. 
Тинчликни асраб-авайлаш, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканини бир лаҳза ҳам унутмаслигимиз керак. Мана шу тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, фарзандларнинг беғубор кулгиси, ота-оналаримизнинг шукронавор ҳаёт кечиришлари диёримиздаги барқарорлик туфайлидир.
Тинчлик қарор топган заминда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, осуда ҳаётни асраш барча фуқароларнинг асосий бурчларидан биридир. Зеро, Конституциямизнинг 64-моддасида: "Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир", деб белгилаб қўйилган 
Бугун биз юртимизда яратиб берилган ва берилаётган чексиз имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз ҳамда юксак салоҳиятли инсон сифатида шаклланиб, ватан хизматига камарбаста бўлиб, Ўзбекистонимиз довруғини дунёга танитиш энг асосий вазифамиз бўлиши зарур. 
 
А.Шерданаев,
Деҳқонабод туманидаги “Менгали ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби