1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳукми

30-04-2024, 11:53 506 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
«Сендан фатво сўрайдилар. Айт: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради: бир одам ўлса-ю, унинг фарзанди бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолган нарсанинг ярми. Агар сингилнинг фарзанди бўлмаса, у ҳам унга (тўлиқ) меросхўр бўлади. Агар сингиллар иккита бўлса, уларга марҳумдан қолган нарсанинг учдан иккиси. Борди-ю (меросхўрлар) эркагу аёл бўлсалар, бир эркакка икки аёл улушича. Аллоҳ (буни) адашмаслигингиз учун баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчидир» (Нисо сураси, 176-оят).
Ояти карима ишора қилган ҳолатлар
• бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир сингил қолса ва марҳумнинг асли – ота-бобоси ҳам, фаръи – фарзанд-набираси ҳам бўлмаса, ушбу туғишган ёки ота бир сингилга мероснинг ярми тегади;
• агар бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир икки ёки ундан кўп опа-сингиллари қолса ва марҳумнинг асли ҳам, фаръи ҳам бўлмаса, туғишган ёки ота бир икки опа-сингиллар мероснинг учдан иккисига ҳақли бўладилар;
• агар бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингиллар аралаш қолишса, улар «бир эркакка икки аёл улушича» қоидаси асосида меросни ўзаро тақсимлаб олишади;
• агар бир аёл вафот этса, ортидан асли ҳам, фаръи ҳам қолмаса, туғишган акаси бўлса, у молнинг ҳаммасини олади. Агар ака-укалари биттадан кўп бўлишса, молни сонларига қараб ҳаммалари тенг тақсимлаб олишади.
Ота бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳукми, туғишган ака-ука ёки опа-сингиллар бўлмаган ҳолатда худди шундай бўлади.
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан