Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” фонди ташаббуси билан ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Мажлислар залида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор, ижтимоий химояга муҳтож юртдошларимизга “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ДИҚ ҳудудий бошқармаси ходимлари, ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги, “Вақф” фондининг ҳудудий филиали ва ҳамкор ташкилот ходимлари иштирок этди.
Маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Ислом динининг мазмун-моҳияти, имон-эътиқод масаласи ҳақида маълумот бериш билан бирга, миссионерлик хатаридан огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлади.
Тадбир якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан учрашув иштирокчиларига хайри-эҳсон улашилди.
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати.






