1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
10541
1-06-2024, 10:01
280
Ўқиш режими
+
-
1 июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунидир. Маълумки, халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1954 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан барча мамлакатларга 1956 йилдан бошлаб нишонлашни тавсия қилган байрам ҳисобланади. Ушбу байрам дунё болалари ҳаётини, сиҳат-саломатлигини яхшилашга йўналтирилган байрам тадбири саналади. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни жаҳон жамоатчилиги эътиборини болаларни турли хил хавфлардан сақлашга қаратиш кунидир. Бу кун болаларни турли хил шовқин-суронли ўйинлар ўйнатадиган кун эмас, балки болалар катталарнинг ҳимоясига муҳтож эканлигини эслатиб қўйиш кунидир. Ва болалар учун ота-она, барча-барча ёши катта кишилар жавобгар эканлигини таъкидлаш ҳамдир.
Хулоса қилиб айтамизки, халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунининг бутун ер куррасида оммавий нишонланиши халқлар ўртасида бирдамлик ва ҳамкорликини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Болаларимиз ҳар кунимизнинг диққат марказида бўлмоғи шарт ва лозимдир. Чунки болалар порлоқ келажагимиз пойдевори ва эртанги кунимизнинг эгаларидир.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими