30-июнь «Ёшлар куни» мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда кенг нишонланади. Маълумки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни келажакда комил инсон бўлиб етиши учун барча шароитлар мавжуд. Фақат ёшлардан сабр-тоқат билан илм олишлари талаб қилинади.
Шу муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг раиси, муфтий, шайх Н Холиқназаров ҳазратлари Диний идора тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаат сўнгида: “ Қадрли ўғил-қизлар! Сизлар динимиз қуввати, юрт таянчи ва келажак пойдеворисиз. Шунда Қадрли ўғил-қизлар! Сизлар динимиз қуввати, халқимиз бойлиги, юрт таянчи ва келажак пойдеворларисиз. Шундай экан, илм-нажот калити дея бебаҳо маънавиймерос қолдирган улуғ аждодларимиз изидан юринг. Улар каби ўз соҳасининг етук мутахассис олими бўлиб етишинг. Сифатли таълим сари имкониятлар эшиги очилаётган бир даврда илм маёғини қўлга олинг!
Бугунги мураккаб даврда доимо сергак туринг. Ҳеч қачон ғафлатда қолманг.
Зиммангиздаги ҳақларни имкон қадар пухта ва камчиликсиз адо этинг. Бу йўлда
ихлос, садоқат, тақво ва муҳаббат сизнинг доимий ҳамроҳингиз бўлсин.
Неъматларнинг қадрига етинг. Хусусан, ёшликни беҳуда ишларга сарф
қилманг. Қимматли умрингизни сермазмун ўтказинг. Зеро, ҳар бир неъматнинг
ҳисоб берилажак кунни унутманг!Ҳар ишингизда адолатли ва мўътадил бўлинг! Асло мутаассиблик ва ғулувга кетманг. Нафсингизни жиловланг. Чунки барча ёмонликлар нафснинг ҳою ҳавасларига эргашишдан келиб чиқади. Бошқаларни ўзгартиришдан олдин, ўзингизни ислоҳ қилинг. Шунда жамият ислоҳ бўлади. Ўқиб-ўрганган билимларингизни ҳаётга татбиқ этиб, жамият ва мусулмонларга фойда келтиринг. Асло фақат ўзини ўйлайдиган ва бефарқ шахсга айланиб қолманг.Она-Ватанга муҳаббатли ва садоқатли бўлинг. Унинг ривожи йўлида бор имкониятингизни ишга солиб хизмат қилинг. Фитна ва унга олиб борадиган нарсалардан эҳтиёт бўлинг. Муборак
динимизни ёмонотлиқ қилмоқчи бўлганлардан огоҳ бўлинг. Шунингдек, динни
ниқоб қилиб олган, асл мақсадлари эса умуман бошқа бўлган кимсаларнинг
тузоғига илиниб қолманг! Соф эътиқод ва мазҳабни маҳкам тутинг. Турли адашган тоифаларнинг даъволарига ишониб, ўзингиз ҳамда яқинларингизни ташвишга қўйманг. Айниқса, бугунги кунда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган
ижтимоий тармоқлардан фойланишда ҳушёр бўлинг.Ғанимат умрингизни намуна бўладиган даражада ўтказинг. Ҳаётсаҳифангизга доғ туширадиган номақбул ишлар қилманг. Дунё-охиратда ота-онангиз ва устозларга раҳматлар олиб берадиган солиҳ фарзанд бўлинг.Аждодларингиз ҳаёти ва уларнинг қилган ишларидан ибрат олиб, уларга муносиб авлод бўлишга интилинг.
Аллоҳ таоло Сиз азиз ёшларни ҳамиша ҳифзу ҳимоясида сақласин. Ҳар бир
хайрли ишингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин. Шариат ходими бўлишдек
шарафли ва масъулиятли йўлда барчангизга омад ва зафарлар доимо ёр
бўлишини ва рушду ҳидоят тилайман” дейилади.
Аллоҳ таоло ёшларимизни роҳу-рост йўлига ҳидоят қилиб. икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
Руҳиддин Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими