1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шайтон бармоқ учи ва тирноқлар орасига ўз уруғини қўяди

4-07-2024, 08:50 377 Ўқиш режими + -
      Албатта, мўмин-мусулмонлар тирноқларини олиб юришади. Чунки тирноқ орасига  ҳар хил кир-ифлосликлар кириб қолиб инсон соғлигига зарар етказади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўн беш аср илгари: “ Тирноқларингни олиб юринглар, Шайтон бармоқ учи ва тирноқларинг орасига ўз уруғини қўяди” ( Имом Бухорий ривояти) деганлар. Шайтоннинг уруғи бу тирноқ учидаги қорайиб турган кирлардир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шайтон уруғи деб, ҳозирги медицина тили билан айтганда, зарарли вирус,бактерияларни айтганлар. Тирноқ олишимиз билан соғлигимиз учун  зарарли бактериялардан қутиламиз. Шу сабабли ислом дини   тирноқларини олиб юришга тарғиб қилади.     Ислом динида тирноқ олиш суннат амаллардан ҳисобланади.  Соч ва тирноқларни ерга кўмиш ҳақида ота-боболаримизнинг қадимий китоби  “Чор китоб”да шундай дейилади:“ Олинган тирноқ ва қирқилган соч ва ҳайз хирқаси ва тушган тиш ва фасод қони ва шунга ўхшаганлар одам аъзосининг жузъий қисмлари бўлгани учун ( кўмилмоғи) дафн қилинмоғи талаб этилур. Бу ҳақда “ Чор китоб” да шундай шеър берилади: 
Етти нарса бордур инсон танида,
Расулдан меросдур уларни кўммоқ.
Гўдак туғилганда ўралган парда,
Ул неки хатна зиёда ҳар чоқ.
Нифосдан ул лаҳза ҳайз ҳирқаси,
Сочу тиш, тирноғу қонгача мутлоқ”. 
 
              Қўл тирноқларини ҳар ҳафтада олинса, оёқ тирноқлари эса 12-15 кунларда олинади.Тирноқларни олиб юриш инсон поклиги ва соғлиги учун фойдали ишлардан ҳисобланади. 
 
 

Руҳиддин Акбаров 
 ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими