Бўш вақт
10602
4-07-2024, 09:48
251
Ўқиш режими
+
-
Инсон вақтнинг қадрига етмоғи лозим. Айниқса, бўш вақтдан унумли фойдаланиш жуда муҳимдир. Зеро вақтнинг қиймати бебаҳодир
Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Икки неъмат борки, кўп инсонлар улардан маҳрумдир, Улар: Соғлиқ ва бўш вақтдир ”. (Имом Бухорий ривояти.)
Баъзи кишилар бўш вақтдан тўғри фойдалансалар, айримлар вақтини ижтимоий тармоқларда бекордан бекорга ўтказадилар. Бунинг ўрнига вақтларини илм олишга, яхши амаллар қилишга сарфлаганларида яхши бўлар эди.
Аллоҳ таоло ўтаётган вақтларимизни ғанимат билиб, уни дунё ва охират фойдасига ишлатишни насиб қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими