1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ – III РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ" ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМЛАРИ ФОРУМИ

4-07-2024, 16:55 506 Ўқиш режими + -
Бугун пойтахтимиздаги Маърифат марказининг Симпозиумлар саройида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” Ўзбекистон олимлари форуми ўз ишини давом эттирди.
  Куннинг биринчи ярмида илмий анжуманнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати ва Олий Мажлиси аъзолари, Президент маслаҳатчилари, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Фанлар академияси ва бир қатор илмий-тадқиқот институт мутасадди ва профессор-ўқитувчилари, олимлари, уламолар, диний соҳа мутахассислари иштирок этди. 
🌙 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб: 
“Биз аждодларимиз билан доимо фахрланиб келамиз. Энди уларга муносиб бўлишимизнинг вақти келди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бунинг учун барча шароитлар муҳайё этилади, етук уламолар иштирокида учрашувлар қиламиз, илмий суҳбатлар қурамиз. 
Марказда аждодларимизнинг асарлари тадқиқ этилади, таржималари амалга оширилади, таҳлил қилинади. Ушбу мақсадда Ўзбекистоннинг энг етакчи олимлари, мутахассислари, илмий изланувчилари, ҳатто хорижнинг етук алломалари жалб қилинади. Шу боис ушбу марказ юртимизда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг энг муҳим масканига айланишига ишонамиз”, дея таъкидлаб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази келгусида чин маънода III Ренессанс асоси бўлишга умид билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати