1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАРРАМ ОЙИ

9-07-2024, 16:13 325 Ўқиш режими + -
 Мана Қурбон ойи тугаб, Муҳаррам ойи бошланди.  Муҳаррам ойи ҳақида гапиришдан олдин “муҳарам” сўзининг маъносига эътибор берсак яхши бўлади. Хўш  “муҳаррам” сўзи нима маънони беради? Муҳаррам сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилидаги “ман қилувчи”, “тақиқловчи” деган сўзлар маъноларига тўғри келади.  Аллоҳ таоло Муҳаррам ойини “шаҳрул-ҳаром” ойи деб атаб, шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир. Ана шу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда (жанг қилиб) ўзингизга зулм қилмангиз!… (Тавба сураси, 36-оят). Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзларининг муборак ҳадисларида: “Бир йил ўн икки ойдан иборат. Шулардан тўрттаси ҳаром (уриш тақиқланган) ойлардир. Учтаси кетма-кет келади. Зул-қаъда, Зул-ҳижжа ва Муҳаррам ойлари ва тўртинчиси Жумод ва Шаъбон орасидаги Музор қабиласининг Ражаб ойидир”дейдилар.  (Бухорий ривояти). Муҳаррам ойида уруш, жанжаллар тақиқланган . Шу жиҳатдан бу ойга уруш,  жанжалларни тақиқловчи, яъни Муҳаррам деб ном беришган.     Муҳаррам ойида нафл ( ихтиёрий) рўза тутиш рамазон ойи рўзасидан кейинги энг афзал рўза ҳисобланади. Бир киши келиб пайғамбар (с.а.в.)дан: “ Рамазон ойидан кейин қайси ойда рўза тутсам бўлади?” деб сўради. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “ Агар Рамазон ойидан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида рўза тут. Чунки, у Аллоҳнинг ойидир.  Унда Аллоҳ таоло бир қавмнинг тавбасини қабул қилган ва бошқа қавмларнинг тавбасини қабул қилади”, дедилар. ( Термизий ривояти) .      
Халқимиз орасида Муҳаррам ойининг тўққизинчи куни рўза тутиш одати бор. Халқимиз бу Муҳаррам ойини Ашур ойи ҳам деб атайди. Шу сабабли бу ойда туғилган кишиларни Муҳаррам ёки Ашур деб аташ одати бор. Ашур сўзи ўзбек тилида ўнинчи деган маънони англатади. Муҳаррам ойининг ўнинчи кунини ашуро куни дейилади. Ашур ойининг тўққинчи кунидан ўнинчи кунига ўтар кечасини ашуро кечаси дейилади. Бу кеча муборак кечалардан биридир. Ашур куни ва кечаси яхши дуолар қабул бўладиган вақтлар  ҳисобланади. Шу кунларда бева – бечора, етим-есирларга силаи раҳм қилиш катта савоб ишлардандир. Зеро, пайғамбаримиз с.а.в. :  “ Кимки ашуро кунида битта етимнинг бошини силаса, унинг ҳар бир соч толаси баробарида даражаси кўтарилади “ , деб марҳамат қилганлар. ( Ибн Аббосдан ривояти). Ва  мана шу Ашур ойида бир киши ўз аҳли аёлига рўзғорини бутлаб берса, ёки нафақа қилса,   рўзғориниинг йил давомида ризқи кенгайади. Бу тўғрида ҳам ҳадисда: “ Ким Ашуро кунида ўз аҳли оиласига кўпроқ нафақа қилса ( яъни, рўзғорини бут қилиб берса) йил давомида унинг ризқи кенг бўлади”, дейилган. ( Ибн Аббос ривояти 
Аллоҳ таоло бошланган Муҳаррам ойини ҳаммамиз учун баракали қилсин!
 
Раҳматилло  Усмонов,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакили