1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нафс билан курашиш

9-07-2024, 16:17 389 Ўқиш режими + -
Инсон ўз нафси билан курашиши лозим. Нафс билан курашиш катта жиҳоддир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:“Бизнинг олдимизда то қиёматгача давом этиб турадиган жиҳод бор, у ҳам бўлса, ҳар кимнинг ўз нафси билан курашишидир”. 
Албатта, инсон бу курашда ўз нафсини англаши, ҳавойи-нафслари билиши лозим. Зеро, бу дунёдаги солиҳ ишлар нафсга қийин қилиб қўйилган бўлса, ҳавойи нафсга хос ишлар эса завқ-шавқ билан ўралгандир. 
Пайғамбаримиз с.а.в.: “ Дунёда жаннатий ишлар нафс ёқтирмайдиган нарсаларга ўралган, дўзахий  ишлар эса   нафсга чиройли қилиб кўрсатилгандир”, дейдилар. Шу туфайли  инсон ўз нафси билан курашишда доимо ёмон ишлардан қайтиш ва яхши ишларга ҳаракат қилиши лозим.    Қадимда бир шогирд  устози ҳузурига кириб: “ Устоз, мен нафсим буюрганини қилайми ёки унинг буюрганига қарши иш тутайми? “, -деб сўрабди. Шунда унинг устози: 
“Нафсинг буюрганига  қарши иш тутма,  ва уни айтганини ҳам қилма, балки нафсингни худонинг буйруғи билан тарбия қил”, - деб жавоб берган экан. 
Ўз нафсини таниб уни жиловлаган инсонлар кўпроқ бошқа инсонларга манфаат етказадилар. Ўз нафсини тияолмаган одамлар ҳар хил номақбул ишларга қўл урадилар. Шу сабабли инсон ўз нафсини англаши ва уни тарбиялаши натижасида   юксак инсоний фазилатларни ўзида шакллантиради. Ва жамиятда  кишилар ўртасида бир-бирини кўраолмаслик, ҳасад, худбинлик  каби салбий  одатлар барҳам топиб, уларнинг ўрнига бир-бировларига инсоф ва адолат қилиш,   меҳр-муҳаббат кўрсатиш, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашлик каби юксак инсоний фазилатлар мустаҳкамланади.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими