Мавлуд ойи
10738
4-09-2024, 11:26
807
Ўқиш режими
+
-
Мамлакатимизда барча расмий ҳужжатлар, тарихий воқеа – ҳодисаларни белгилаш ишлари ҳозирги кунда милодий йил ҳисобида олиб борилади. Шундай бўлсада, халқимиз ўзининг баъзи бир урф – одат, маросимларини белгилашда ҳижрий-қамарий йил ҳисобидан ҳам фойдаланади.
Ҳижрий-қамарий йил ҳисобининг учинчи ойи Рабиъул-аввал ойидир. Бу ой янги 2024 йилнинг 4 Сентябрь кунидан бошланди. Пайғамбаримиз Муҳаммад ( с.а.в.) Рабиъул-аввал ойида туғилганлар. Шу сабабли халқимиз бу ойни Мавлуд ой деб атайди. Бу ойда халқимизнинг пайғамбаримиз сифатлари ҳақида битилган китобларни мутаола қилиш одати бор. Бу одат эл орасида “ Мавлуди шариф” маросими дейилади. Бу маросимда пайғамбаримизнинг ҳаёт йўллари ва одоб-ахлоқларини баён қилинган китоблар ўқилади.
Пайғамбаримиз таваллудлари ҳақида кўп китоблар ёзилган. Шундай китоблардан бири Хожа Аҳмад Яссавийнинг “ Ҳикматлар” , Имом Жаъфар Барзанжийнинг «Мавлудуш-шариф» ва Муқимий, Фурқат ва Завқий каби шоирлар замонасида яшаган Хилватийнинг “ Мавлудун-набий” асарларидир. Мустақиллик шарофати билан бу асарлар кўп нусхада “Ғофир Ғулом” номли адабиёт ва санъат нашриётида нашр қилинди.
Аллоҳ таоло кириб келган Мавлуд ойи халқимиз учун баракали ойлардан қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими