1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Огоҳлик - давр талаби

4-09-2024, 00:36 153 Ўқиш режими + -
Республикамизда сўнги йилларда экстремизм ва терроризмга қарши маърифий йўл билан кураш олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йўлда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, экстремистик оқимлар сафига адашиб кириб қолган, қўли қонга ботмаган ва қилган ишидан чин дилдан пушаймон бўлганларга нисабатан кечиримлилик сиёсатини олиб бориш, ёш авлодни турли бузғунчи оқимлар сафига кириб қолишларини олдини олиш бўйича мунтазам тарғибот ишларини олиб бориш долзарб вазифалар этиб белгиланган. 
Унутмаслик керакки, дин ниқобидаги бузғунчи кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Бугунги кунда дунё аҳлининг аксарият қисми интернетдан фойдаланиб, дунёнинг исталган нуқтасида юз бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиш, исталган жойдан керакли маълумотларни олиш, барча соҳаларда унумли фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.
Бироқ, башариятга наф келтириши кўзланган ушбу воситадан ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш, одамларни залолат ва қабоҳатга ундаш, уларни тўғри йўлдан адаштириш мақсадида фойдаланувчилар ҳам йўқ эмас.
Экстремистик, террорчи ташкилотлар замонавий компьютер технологиялари имкониятларидан фаол фойдаланмоқдалар. Жумладан,
  • террорчилар аҳоли орасида қўрқув ва ваҳима келтириб чиқариш, ўз ғояларига эргашмаганларни ёки уларга қарши чиққанларни таъқиб этиш ва ҳаракатсизликка чақириш;
  • Ўзаро алоқани таъминлаш яъни экстремистик ташкилотлар интернет нафақт ўз сафдошлари, балки бошқа шу каби ташкилотларнинг аъзолари билан ҳам хабарлар алмашиш ва маълумотларни етказиш; 
  • Ўқув-малака ошириш. Бунда террорчилар глобал тармоқ орқали қўлбола бомбани ясаш, ўзини-ўзи ўлдириш, кўпроқ қурбонлар келтириш услубларини муттасил ўргатиб борадилар. Қўлланмалар видео, аудио ва китоб шаклида интернетга жойлаштирадилар ва ҳоказо.
Уларнинг интернет орқали ҳужумлари асосан ёшларга қаратилган бўлиб, улар ўсмирлар учун қизиқарли бўлган воситлардан усталик билан фойдаланишмоқда. Жумладан, ёшларнинг қизиқишига қараб, уларни турли видеолавҳалар ва фотосуратларни томоша қилишга жалб этиш орқали ёки ташқи кўринишидан гўёки ўйин, техника, спортга доир бўлса-да, лекин ички саҳифаларида фақат бузғунчиликни сингдирувчи веб-ҳужжатларни тақдим этмоқда.
Шунингдек, террорчиларга тегишли интернет саҳифаларида болаларга худкушлик амалиётини тарғиб этувчи махсус мультфильм яратилган. Фильмдан кўзланган асосий мақсад ёшларни террорчилар талқинидаги “жиҳод” ҳаракатларига нисбатан мойиллик туғдириш ва ўз сафларини айни ана шу ёшлар ҳисобидан тўлдиришдир.
Бундан ташқари ёшлар тарбиясини бузишга қаратилган беҳаёлик, зўравонлик, бепарволик, дангасалик ва шу каби бошқа салбий жиҳатларга ундовчи хуружлар мавжуд. Бу хуружлар ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг бузилишига, унинг оқибатида эса бутун бир халқ, миллат, жамиятнинг бузилишига, турли фисқ-фасод, фитналар ёйилишига, ўғриликлар, йўлтўсарликлар, боқимандаликлар, фаҳш ишлари кўпайишига олиб келади.
Шундай экан муқаддас динимизни ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида интернетдан фойдаланаётган ғаразли оқимлардан ёшларимизни асрайлик.

Жалолов Турғун 
Китоб туманидаги “Қўшчинор” жоме масжиди имом-хатиби