1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Хикматли дунё Уч нарсани ҳаргиз унутма:

27-09-2024, 10:01 322 Ўқиш режими + -
• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

 Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.

Қийинчиликлар ҳаётингизда очилиши керак бўлган янги эшикларнинг калитидир. Дард сизга йўл кўрсатади. Қийинчиликларга эмас, очилаётган эшикларга эътибор беринг. (https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA)

Жалолиддин Румий

Ҳикмат соҳиблари айтадилар:
Эшаклар билан мусобақалашма. Агар ғолиб бўлсанг эшакларнинг биринчиси бўласан. Бордию ютқазсанг, эшаклардан ҳам қуйи бўласан.  Шундай экан ўз қадригни бил.

Ривоят қилинишича, бир куни шайтон дарахтга боғланган эшакни арқонини бўшатиб юборди. Эшак қўшнининг томорқасига кириб у ердаги хўлу қуруқ нарсанинг ҳаммасини пайхон қилди. Буни кўрган қўшнининг хотини уйидан эрининг иккиотар милтиғини олиб чиқиб эшакни отиб ўлдирди. Шу пайт келиб қолган эшакнинг эгаси эшагини ўлдиргани учун аёлни отиб ўлдирди. Аёлнинг эри келиб эшакни эгасини отиб ташлади. Шунда шайтондан: нима қилиб қўйдинг?-деб сўрашса, мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Фақат эшакни арқонини бўшатиб қўйдим холос, деган экан.