1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бош вазир ўринбосари Зулайхо Маҳкамова вилоятдаги отинойилар билан учрашди

25-09-2024, 11:25 451 Ўқиш режими + -

Бош вазир ўринбосари Зулайхо Маҳкамова вилоятдаги отинойилар билан учрашди
2024 йил 25 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган отинойилар учун маънавий-маърифий тарғибот йўналишидаги билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган долзарб масалаларга ёндашув самарадорлигини янада яхшилаш, хотин-қизлар ўртасида мутаассиблик ғояларига қарши курашиш, миллий қадриятлар ва урф-одатларни кенг тарғиб этиш, ёшларни илм ва касб-ҳунарга қизиқтириш ва эрта турмушни олдини олиш каби маънавий-маърифий ва долзарб мавзуларда учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари М.Каххарова ва вилоятдаги мутасаддилар, отинойилар иштирок этишди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари М.Каххароваларнинг маърузалари тингланиб, улар томонидан отинойиларнинг билим ва маърифатини янада юксалиши учун зарур маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоят минтақавий вакили, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчисининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Тадбир ҳар томонлама қизиқарли ва маънавий-маърифий, миллий қадриятларимизга оид маълумотларга бой ҳолатда ўтди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати