1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Вакиллик кубоги учун футбол ва волейбол мусобақалариниинг якуний босқичи бўлиб ўтди

11-10-2024, 12:17 814 Ўқиш режими + -
Вакиллик кубоги учун футбол ва волейбол мусобақалариниинг якуний босқичи бўлиб ўтди
Кеча, 10 октябрь куни Вакиллик кубоги учун футбол ва волейбол бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган Қарши шаҳар ва Қарши тумани жоме масжидлар имом-хатиби, имом ноиб, муаззинларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол мусобақаси, шунингдек, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз шаҳридаги жоме масжид имом-хатиб, имом ноиб ва муаззинларидан ташкил топган жамоалар ўртасида эса волейбол мусобақаси бўйича финал баҳслари ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. Финал натижаларига кўра футбол мусобақасида 2:1 ҳисобда Қарши шаҳар жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол мусобақаси бўйича эса умумий 2:0 ҳисобида Деҳқонобод тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Мусобақалар ўта қизиқарли ва таассуротларга бой, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. 
Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар вакиллик томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати