1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Саҳобанинг Расул алайҳиссаломга муҳаббати сабаб нозил бўлган оят

9-11-2024, 09:45 375 Ўқиш режими + -
Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларининг ичида У зотнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳу бўлиб, Набий алайҳис саломга ғоят муҳаббатли, у зотни кўрмаса туролмас эди.
Бир куни Савбон Пайғамбар алайҳис саломнинг ҳузурларига ранги бўзарган холда келди. Юзида чуқур маҳзунлик бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй Савбон, сенга нима бўлди, бемормисан?”, дедилар. Савбон: “Йўқ, мен бемор эмасман, ҳеч қаерим оғримаяпти. Бунинг сабаби сизни соғинчингиз, ё Расулуллҳ. Агар сизни озгина кўрмасам қаттиқ соғинаман, ҳатто сизни кўрмагунимча бу соғинч-изтиробим босилмайди.
Бугун ана шундай соғинч ортидан охиратни ўйлаб қаттиқ қўрқиб кеттим. Сиз жаннатда баланд даражага, набийлар билан кўтарилиб кетсангиз. Мен ҳам жаннатга кирсаму, аммо мени даражам сизникидан паст бўлиб, у ерда сизни соғинсам кўролмайманми?” деди. Пайғамбар алайҳиссалом жим туриб қолдилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом мана бу оятни олиб келдилар: “Ким Аллоҳга ва Росулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши” (Нисо сураси, 69-оят).  
Бу оят Савбон розияллоҳу анҳунинг севгиси сабаб умматга барака ояти бўлди. Сизу биз ҳам Аллоҳга итоат қилиб, Росулуллоҳни севиб у зотни суннатларига эргашсак, жаннатда у зот билан бирга бўламиз. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа бир ҳадисларида: “Киши (жаннатда)севгани билан бирга бўлади”, деб марҳамат қилганлар. 
Зоҳиджон қори Нўъмонов,
Наманган шаҳридаги “Мулла бозор охунд”
 жоме масжиди имом хатиби