Динимиз Исломда етим-есирларга алоҳида ғамхўрлик қилиш, уларнинг бошини силаш, етимнинг ҳаққини емаслик лозимлиги бот-бот таъкидлаб келинади. Жумладан, Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 152-оятида бундай деган: “Етимнинг молига то у вояга етгунича энг чиройли йўллар билангина яқинлашинг!”.Ушбу оятда етимга валий бўлган кишиларга қарата: етимнинг молини зое қилманглар, уни яхшилик йўли билан тасарруф қилинглар, унинг молини кўпайтириб, етимнинг тарбияси, таълими ва таом-либоси учун сарфланглар! –деб таъкидланмоқда.
Етимнинг молини ейиш қанчалик гуноҳ экани қуйидаги оятда таъсирчан услубда ифодаланган. Аллоҳ таоло айтади: “Етимларнинг молини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўладилар. Ва улар, албатта дўзахга кирадилар!” (Нисо, 10).Ушбу оят икки хил таъвил қилинади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Тўрт тоифани жаннатга киргизмаслик ва унинг неъматларидан баҳраманд қилмаслик Аллоҳ устидаги ҳақдир. (Булар:) хамр ичишга муккадан кетган кимса, рибохўр, етимнинг молини адолатсизлик билан еювчи ва ота-онасига оққ бўлган кимса” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да ривоят қилган).Ота-онаси ҳам, яқин қариндошлари ҳам бўлмаган бечора етимлар молидан унча-бунча одамлар тийилиши мумкин. Аммо отаси вафот этиб, онаси ҳаёт, уч-тўрт ёки олти-етти ёшли болалари қийин аҳволда бўлишига қарамай, ўзгалар қистови билан ўтказиладиган “эҳсон”ларга бориб, у ерда етимга тегишли бўлган молдан, таомдан истеъмол қилишдан ҳар қандай одам ҳам сақлана олмайди. Балки кўпчилик бу нарсани билмас ёки эътибор бермас. Лекин атрофимизда бундай ҳолатлар кўп кузатилади. Биз бу нарсага аҳамиятли бўлиб, бечораҳол етимлар таомидан ейиш ўрнига уларга ёрдам беришга ҳаракат қилишимиз керак. Балки ушбу маросимни етимнинг амакиси ёки тоғаси қилиб бераётган бўлиши мумкин. Бироқ ўша маросимни қилиш ўрнига пулни етимнинг таълими, уст-боши ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун ишлатиш кераклиги кўпчилигимизнинг хаёлимизга келмайди.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ أَحَبَّ الْبُيُوتِ إِلَى اللهِ بَيْتٌ فِيهِ يَتِيمٌ مُكْرَمٌ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَأَبُو نُعَيْمٍ وَالْقُضَاعِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун уйларнинг энг яхшиси унда иззат-икром қилинадиган етим бор уйдир”, деганлар (Байҳақий, Табароний, Абу Нуайм ва Қузоъий ривояти).وَعَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خَيْرُ بَيْتٍ فِي الْمُسْلِمِينَ بَيْتٌ فِيهِ يَتِيمٌ يُحْسَنُ إِلَيْهِ وَشَرُّ بَيْتٍ فِي الْمُسْلِمِينَ بَيْتٌ فِيهِ يَتِيمٌ يُسَاءُ إِلَيْهِ أَنَا وَكَافِلُ الْيَتِيمِ فِي الْجَنَّةِ كَهَاتَيْنِ يُشِيرُ بِإِصْبَعَيْهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الأَدَبِ الْمُفْرَدِ وَابْنُ مَاجَهْ وَالطَّبَرَانِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонларнинг энг яхши уйи унда яхшилик кўрадиган етим истиқомат қиладиган уйдир. Мусулмонларнинг энг ёмон уйи унда етимга ёмонлик қилинадиган уйдир. Мен ва етимни кафилига олган киши жаннатда мана шундай бўлади”, деб бармоқлари билан ишора қилдилар (Бухорий , Ибн Можа ва Табароний ривояти).وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ مَسَحَ رَأْسَ يَتِيمٍ لَمْ يَمْسَحْهُ إِلاَّ للهِ كَانَ لَهُ بِكُلِّ شَعْرَةٍ مَرَّتْ عَلَيْهَا يَدُهُ حَسَنَاتٌ وَمَنْ أَحْسَنَ إِلَى يَتِيمَةٍ أَوْ يَتِيمٍ عِنْدَهُ كُنْتُ أَنَا وَهُوَ فِي الْجَنَّةِ كَهَاتَيْنِ وَفَرَّقَ بَيْنَ أُصْبُعَيْهِ السَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ لِغَيْرِهِ.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким етимнинг бошини фақат Аллоҳ (розилиги) учун силаса, қўли силаган сочнинг ҳар бир толаси унинг учун ҳасанот бўлади. Ким ўзининг қарамоғидаги қиз ёки ўғил етимга яхшилик қилса, мен ва у жаннатда мана шундай бўлади”, деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очганлар (Аҳмад, Байҳақий ва Табароний ривояти).عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً شَكَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَسْوَةَ قَلْبِهِ فَقَالَ لَهُ: إِنْ أَرَدْتَ تَلْيِينَ قَلْبِكَ فَأَطْعِمْ الْمِسْكِينَ وَامْسَحْ رَأْسَ الْيَتِيمِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилиб келганида, у зот: “Агар қалбинг юмшашини истасанг, мискинга таом бер ва етимнинг бошини сила”, деб айтганлар (Аҳмад ривояти).Халқ орасида “етим қўзи сақласанг, оғзи бурнинг мой бўлар, етим бола сақласанг, оғзи-бурнинг қон бўлар” деган гап бор. Бу нима, етимпарварликдан қайтаришми ёки етимнинг “зулм”идан огоҳ бўлишга даъватми? Аслида етим боқиб, ўз боласидек парваришлаб, улардан кўп яшиликлар кўрган ота-оналар сон-саноқсиз орамизда. Шу маънода халқимиз орасида етимпарварлик ниҳоятда ривожланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўзбек халқида етимлар ҳеч қачон кўчада қолмаган. Қаерда етим бўлса, уни боқувчи, тарбиясига олувчи ҳимматли инсонлар доим топилган. Ҳозир ҳам бу эзгу анъана давом эттирилмоқда. Жумладан, ҳукуматимиз томонидан етим болаларга алоҳида ғамхўрлик қилинмоқда, уларнинг тураржойлари таъмирланиб, уст-бош ва озиқ-овқат билан бекаму-кўст таъминланмоқда. Бу келажак авлод тарбиясида муҳим ўрин тутади. Сабаби етим болалар вақтида тарбия қилинмаса, улардан номақбул кўча болалари етишиб чиқиши мумкин. Ҳукуматимиз бу соҳага алоҳида эътибор бериши бежиз эмас.Етимга яхшилик қилиш қалбни юмшатиши ҳақида бошқа ривоят ҳам бор.
وَعَنْ مُحَمَّدِ بْنِ وَاسِعٍ أَنَّ أَبَا الدَّرْدَاءِ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ كَتَبَ إِلَى سَلْمَانَ أَنَّ رَجُلاً شَكَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَسْوَةَ قَلْبِهُ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنْ أَرَدْتَ أَنْ يَلِينَ قَلْبُكَ فَامْسَحْ رَأْسَ الْيَتِيمِ وَأَطْعِمْهُ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Муҳаммад ибн Восеъдан ривоят қилинади: “Абу Дардо Салмонга ёзган мактубида айтилишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилиб келганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар қалбинг юмшашини хоҳласанг, етимнинг бошини сила ва унга таом бер”, деганлар (Аҳмад ва Байҳақий ривояти).