1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол

3-12-2024, 11:21 1 046 Ўқиш режими + -
2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан Наманган шаҳар "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида 20 сотих жойга 200 тупдан ортиқ мевали кўчатлар экилди. 
Ушбу тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Хотамов ва вилоятда фаолият олиб бораётган имомлар ҳам иштирок этдилар. 
Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқда. "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати