1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АБДАЛИЯ ФИРҚАСИ

19-03-2020, 15:55 683 Ўқиш режими + -


Абдалия фирқаси 

     Абдалия фирқаси хавориж фирқаларининг туркумларидан бири бўлиб, улар  таносух йўналишига – яъни, “руҳнинг бошқа танага кўчиб юриши” деган нотўғри қарашларга ишонган фирқа ҳисобланади.  Абдалия фирқасининг  катта асосчиси  Абдуллоҳ ибн Ийсо ҳисобланади. Унинг устози   Абдулвоҳид ибн Язиднинг синглисининг ўғли бўлмиш Бакр бўлган. 

Уларда қуйидаги бузуқ ақийдавий қарашлар мавжуд бўлган:

            

     1.Ҳайвонлар, болалар ва жиннилар ўлим оғриғи билан оғринтирилишлари   уларга қиёмат куни савоб олишлари учундир. 

     2. Балоғатга етмасдан ўлганларнинг руҳлари балоғат ёшидагиларга кўчирилади. Гуноҳкорларни гуноҳлари савобга айлантириди. 

            Бу каби  қарашлар Рофизийларнинг ҳаддан ошган фирқаларида  ва Исмоилий фирқаларида ҳам мавжуд бўлган. 

            Бу қарашлари соф исломий ақийдадан бурилган бузуқ қарашлар бўлиб, Аҳлис Сунна вал Жамоанинг ақийдасига зид ҳисобланади.

Рустам Қиличев таржимаси