1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"Ҳаж – 2025": зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олишга барча тайёргарликлар кўрилди!

13-05-2025, 10:05 378 Ўқиш режими + -
Ҳаж – 2025": зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олишга барча тайёргарликлар кўрилди!
🗣Эртага, 13 май куни тонгда ўзбекистонлик бўлажак ҳожиларнинг илк гуруҳлари муқаддас замин — Мадинаи мунаввара сари йўлга чиқади. 📍Ҳозирда юртдошларимиз учун Мадина шаҳрида муҳташам Zam-zam Pullman меҳмонхонаси, Маккаи мукаррамада Marmara hotel, Romance hotel, Al-Ayyam elite, Concrete hotel, Abroj Dania, Paradise, Open hotel ва Ayyed saha каби саккизта меҳмонхонада барча шарт-шароитлар яратилиб, ҳожиларни юқори савияда кутиб олишга шай қилинди. 
🟢Айни мақсадда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан иборат дастлабки ишчи гуруҳ фаол иш олиб бормоқда.
👀 Шу билан бирга, барча меҳмонхоналарда эркаклар ва аёллар учун намозхоналар, ошхоналар, тиббиёт марказлари ҳам зарур воситалар билан таъминланиб, ҳожиларга хизмат кўрсатиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Мино, Арафот ва Муздалифа водийларига борилиб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган мактаб (бўлма)лар кўздан кечирилди. Шу кунларда машоир масканларида тайёргарлик авжида.
😎 Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш” маркази томонидан “Ҳаж – 2025” мавсумига оид ташкилий ва ҳужжат ишлари жадал давом этмоқда. 
✅Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13-28 май кунлари зиёратчиларимиз юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига кузатилади. 
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати