1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

НИКОҲ ТЎЙЛАРИДАГИ ХУРОФОТЛАР

26-07-2025, 09:33 177 Ўқиш режими + -
НИКОҲ ТЎЙЛАРИДАГИ ХУРОФОТЛАР
никоҳ
❓1778-САВОЛ: Ижтимоий тармоқларда тарқаган бир видеога кўзим тушди. Унда никоҳ тўйи бўлган бир йигитнинг ўртоқлари кечаси янги куёвнинг эшиги олдига ахлат ташлаб кетишди. Яна бир видеода тўйга борган куёвнинг дўстлари тахлаб қўйилган кўрпачаларни ағдариб кетишганини кўрдим. Бу каби ҳолатларга динимиз муносабати қандай?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз бу каби хурофотларнинг ҳар-қандай кўринишига қарши бўлиб келган. Зеро, муқаддас динимиз турли бидъат ва хурофотлар эмас, балки илм ва маърифат дини саналади ва доимий равишда юқоридаги каби хурофотларга қарши курашиб келади. Бундан ташқари юқоридаги ҳолатларда ўзгаларга зарар етказиш ва бировнинг уйи олдини чиқиндилар билан нопок қилиш, ўзгалар меҳнатини қадрламаслик каби иллатлар ҳам мавжудки, буларнинг барчаси динимизда қайтарилган ҳаром ва ножоиз ишлардан ҳисобланади. Чунки ислом шариати покликка буюради ва нопокликдан қайтаради. Ўзгаларга зарар ва зулм эмас, балки яхшилик ва фойда келтиришга чорлайди. Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:
المُسْلِمُ مَن سَلِمَ المُسْلِمُونَ مِن لِسانِهِ ويَدِهِ
“Мусулмон унинг қўли ва тилидан ўзгалар саломат бўлган кимсадир”, деганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Бошқа бир ҳадисда эса: 
لا ضَررَ ولا ضِرارَ   “Исломда ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зарар етказиш йўқдир”, деб марҳамат қилганлар (Ибн можа ва Байҳақий ривоятлари).
   Афсуски, шунга ўхшаш қабиҳ одатлар ҳар жойда турли кўринишларда мавжуд бўлиб, баъзи жойларда куёв ётган уйнинг деворини кечаси билан тош ёки темирлар билан тақиллатиб чиқсалар, бошқа жойларда куёвнинг уйи олдига шағал ёки тош тўкиб кетадилар. Буларнинг барчаси хурофот бўлиб, хурофот бидъатдан ҳам ёмон ва оғир гуноҳ саналади. Чунки бидъатнинг озгина бўлса ҳам, динда асоси бўлади. Аммо хурофотнинг эса, на динда ва на урфда асоси мавжуд бўлмайди.
Шунга кўра, юқоридаги каби асли йўқ хурофот ва бемаъни одатлардан сақланиш ва уларни бартараф этиш жамиятнинг барча аъзоларига бирдек лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.