«Ҳикматлар – саодатга етаклар»
44. Шикоятни кўпайтирмаки, ташвиш келади.
«Алҳамдулиллааҳ»ни кўпайтир, бахт-саодат келади.
45. Бирор кишини танқид қилиб, унга бармоғингни бигиз
қилганингда, унутмаки, учта бармоғинг ЎЗИНГГА қараб турган бўлади.
46. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бахтиёри бўласан. 30
47. Дўстларнинг энг яхшиси, сенда бирор яхшилик кўрса, уни тарқатиб, бирор айбни пайқаса, уни яширадиганидир. У агар сенга дунё кулиб боқса, ҳасад қилмайди. Бордию, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
48. Гоҳида барча нарса зиддингга айланиб, ёлғиз Аллоҳ сен
билан бирга қолади. Шундай экан, сен Аллоҳ билан бирга
бўлгинки, барча нарса сен билан бирга бўлади.
49. Дўстлик харсанг тошдир, уни фақат хиёнат болғасигина
парчалайди. 31
50. «Келаси Рамазон 33 йилдан бери кундузи энг узун бўлган Рамазон бўлар экан», дейишяпти.
Биз эса: «Келгуси Рамазон 33 йилдан бери ажру савоби энг
улканидир», деб айтамиз.
Аллоҳим! Бизларни Рамазонга етказгин!
51. Бирор инсон ҳақида унинг ички ҳолатини қўйиб, шаклу
шамоилига кўра ҳукм чиқарма!
Кўрмайсанми, қаҳванинг таъми аччиқ бўлишига қарамай,
баъзилар унинг таъмини татиб кўриб, унга мажнун даражасида ошиқ бўлиб қоладилар. 32
52. Насиҳат.
Тамаки чекиш:
Йигирма ёшда кўнгилхуши;
Ўттиз ёшда одат ва маҳрумлик;
Қирқ ёшда артериосклероз;
Эллик ёшда жисм емирилиши;
Олтмиш ёшда аниқ ўлим;
Қиёмат кунида оғир ҳисоб-китоб;
Никотин моддаси – ўлим сабабчиси.
Ҳақиқатини Аллоҳ Ўзи билади.
Чекмаслигингизни илтимос қиламиз.
53. Раббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган
ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман. 33
Аллоҳим! Сени рози қиладиган нарсаларни муроду мақсадим қилгин ва қалбимни Сени норози этадиган ишларга терс қилгин.
»اَِ لهِي أَنْ َ ت َ مْق ُ ص ِ ودي َ وِ ر َ ض َ اك َ مطْلُ ِ وبي«
Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризойингдир матлабим.
54. Ҳеч қачон «қила олмайман», дема. Чунки бу сўз ҳар бир
мағлубнинг ҳужжатидир. Сен Аллоҳга таваккул қилиб яна бир бор уриниб кўришинг лозим.
55. Хатони дарҳол ҳис эта билиш қалб мусаффолигининг
далилидир. 34
56. Агар ўзингда ғурурга кетганликни ҳис этсанг, оёқларинг
остига қара ва ўзинг устида юриб кетаётган шу тупроқдан
эканингни эсга ол.
57. Дунё уч кундир.
Кеча: биз уни яшаб бўлдик, энди у қайтиб келмайди;
Бугун: биз уни яшаяпмиз, бироқ у узоқ давом этмайди;
Эрта: биз унда қаерда бўлишимизни билмаймиз. 35
58. Агар бирор кун ўзинг истаган нарсани қўлга кирита
олмасанг, омадсизлигимдан деб айтма! Балки, Аллоҳ менга ундан афзалини истаган, деб айт.
59. Аллоҳга сизларга бирор нарса ато этиши учун ибодат
қилманглар, балки сизлардан рози бўлиши учун ибодат
қилинглар. Агар У Зот сизлардан рози бўлиб қолса, Ўз фазлу атоси билан сизларни даҳшатга солиши аниқ.
60. Бало-офат гуноҳ сабабидангина воқе бўлади ва фақат
тавба билан кўтарилади. БАС, ТАВБА ҚИЛ! 36
61. Яхши сўз гўё бир гўзал қушдир, тилингдан чиққан заҳоти бошқаларнинг қалбида сайради.
62. Камбағаллик кучли шахсиятларни хорлай олмайди ва
бойлик пасткаш нафсларни юксаклик сари кўтара олмайди.
63. Мол-дунё талабгори денгиз сувидан ичаётган кишига
ўхшайди: ичган сари чанқоғи ортиб бораверади. 37
64. Бахт-саодат ўз уйингда, уни бегоналарнинг боғидан
қидириб юрма!
65. Эркак баркамол аёлни орзу қилади.
Аёл ҳам баркамол эркакни орзу қилади.
Билишмайдики, Аллоҳ уларни бир-бирларини тўлдириб,
баркамол этишлари учун яратгандир.
66. Кўнгилларнинг синишидан товуш ҳосил бўлмайди, лекин кўплаб азобу аламлар ҳосил бўлади. 38
67. Ўттиз ёшида мусулмон бўлди.
Ўттиз олти ёшида вафот топди.
ОЛТИ ЙИЛ
Эй Саъд ибн Муъоз! Шу озгина фурсатда сиз нима амал
қилдингизки, ўлимингиз сабабли Раҳмоннинг Арши ларзага
келди?!! Аллоҳим! У кишини ҳидоят қилганингдек, бизни ҳам ҳидоят қил!