1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Умра–2025/26” илк зиёратчилари Саудия Арабистонига йўл олди

15-08-2025, 10:12 290 Ўқиш режими + -
           Хушхабар:  
🕋“Умра–2025/26” илк зиёратчилари Саудия Арабистонига йўл олди
🗓 Шу йил 14 август куни илк гуруҳ 240 нафар зиёратчилар Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Юртдошларимиз дастлаб Мадина шаҳрида 3 кун, сўнгра Макка шаҳрида 7 кун муборак зиёратда бўлади. 
Зиёратчилар Мадинада “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Al-Ayyam Elite” ва  “Marmara Hotel” каби замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 
📝 Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, зиёрат ва ибодатлар хотиржам ўтишини таъминлайди. 
Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида муборак жойларни зиёрат қилиш билан бирга Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳатга ҳам олиб борилади.  
Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафaрларини хайрли қилиб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
ЎМИ Матбуот хизмати.