1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мадинаи мунавваранинг хурмолари

16-08-2025, 10:24 250 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Мадинаи мунавварадан қайтишда Мадина хурмоларидан ўзи билан олишга эътибор бериш керак. Ҳадиси шарифларда Мадинаи мунавваранинг хурмолари катта фазилатга эга экани ва шифобахшлиги баён этилган.
عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ أَكَلَ سَبْعَ تَمَرَاتٍ مِمَّا بَيْنَ لَابَتَيْهَا حِينَ يُصْبِحُ لَمْ يَضُرَّهُ سُمٌّ حَتَّى يُمْسِيَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонгда (Мадинанинг) икки тошлоғи орасидаги жойдан еттита хурмо еса, кеч киргунича унга заҳар таъсир қилмайди».
Муслим ривоят қилган.
Шу боис ҳожилар ўз ватанларига қайтиб кетаётганларида ўзлари билан Мадина хурмоларидан олиб, зиёратчиларни бу билан сийлашса, хайру баракага сабаб бўлади. Буларнинг барчаси улуғларимиздан собит бўлган.
«Мўминнинг умр сафари» китобидан