«Ҳикматлар – саодатга етаклар»
92. Тўғри иш қилсанг, биров эсламайди, аммо хатога йўл
қўйсанг, ҳеч ким унутмайди.
93. Ҳасан Басрий айтадилар:
«Одамлар неъмат пайтида бир хилдирлар. Синов келганда,
ажраб қоладилар.
94. Уч нарса қайтиб келмайди:
Оғиздан чиққан сўз; Отилган ўқ; Ўтиб кетган вақт.
95. Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
Сен уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборма! 50
96. «Ҳеч кимга эҳтиёжим йўқ», деган киши энг муҳтож
одамдир.
97. Ўтим қил! Сен ҳам бир пайтлар хато қилгансан.
98. Бир ўғри бозорда жанобимиз Умар ибн Хаттобнинг
салласини ўғирлаб қочди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳни гувоҳ қиламан! Мен уни сенга бердим, «Қабул
қилдим», деб қўй, токи дўзах сени тутмасин!» деб қичқирганча унинг ортидан югура кетди. Эй Хаттобнинг ўғли! Мунча ҳам ажойибсиз-а?! 51
99. Сокин денгиз моҳир кемабон етиштира олмайди. Сен
ғовлардан фойдаланиб қол, улар сенинг маҳоратингни оширади.
100. Одамларнинг қалблари жаннат эмас, уларда мангу
қолиш учун ўзингни қийнаб юборма!
101. Истиғфор нақадар ажойиб! 52
Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Ҳолатингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.
Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ.
(Маъноси: Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига
тавба қиламан).
102. Дунёда йўловчи каби бўл. Ортингда фақат чиройли
изларни қолдир. Биз бу дунёда бир меҳмонмиз, холос.
Меҳмонинг жўнашдан бошқа чораси йўқ.
103. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Беш нарса бадбахтлик аломатидир:
Қалб қаттиқлиги;
Кўзга ёш келмаслиги;
Ҳаёсизлик;
Дунёга рағбат;
Узун орзу.
104. Агар йўқ бўлишини кутмаган нарсангни Аллоҳ сендан
олса, яқин кунда сенга ўзинг қўлга киритишни кутмаган нарсани ато қилади.