1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» 10-қисм

23-03-2020, 12:07 456 Ўқиш режими + -

«Ҳикматлар – саодатга етаклар»
 

105. Иймон ва куч-қувватида Аллоҳдан ёрдам сўрайдиган
 киши фақатгина:
 
 
Ширин сўз;
Яхши гумон;
Олийжаноб хулқ;
Жоҳиллардан юз ўгиришни билади, холос.
106. Кимлардир ҳаётнинг алам-аччиқларидан қутулиш учун
ухласа, кимлардир ухлаганда ҳаёт унинг озор-азиятларидан
қутулади.
107. Агар маъсиятларни тарк эта олмасанг, уларни тоатибодатлар билан сиқиб чиқар.
«Албатта яхшиликлар ёмонликларни кетказади».*
Ҳуд сураси,114-оят.
 55
 
108. Ҳаёт тажриба ва қийинчиликлардан иборат.
Ҳар гал азоб-уқубат тортганингда ҳикматинг ортаверади.
Муваффақиятсизликка учраганингда янада қўпроқ қувватга эга бўласан. Табассум қилганингда эса янада кўпроқ яхши умидларга шўнғийсан.
109. Кушойишнинг кечикиши унинг келмаслигини
 англатмайди. Аллоҳнинг тақдири раҳматларга яширилган. Лекин сизлар шошқалоқ қавмсизлар.
 56
 
110. Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди.
Лекин у ўлмади. Кейин бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
 Сўнг уни қул қилиб сотиб юборилди. Натижада у подшоҳ бўлди. Сўнгра отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ бу янада зиёда бўлди. Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма! Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир!
111. Меҳнат-машаққатлардан кейин қанчалар ажрмукофотларга ғарқ бўлишимизни билганимизда, кушойишининг
тез бўлишини орзу қилмаган бўлар эдик.
«Мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва,
албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга
хушхабар бер!»*
 

Бақара сураси, 155–156-оят. 57