1441 йил 03 Шаъбон | 2020 йил 28 март, Шанба.
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:28
Dhuhr
12:42
Asr
17:08
Maghrib
18:57
Isha
20:12


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Поклик мўъминнинг ойнаси

23-03-2020, 12:29 18 Ўқиш режими + -

                                            Поклик мўъминнинг ойнаси

 

 Инсон эрталаб уйқудан турганда вужудидаги сочлари тўзиган, бетартиб ҳолатда бўлади. Ойнада ўзини кўриб, ўзини тўғрилайди.  Инсон  ўзини   тартибга солишда ойнага қараса, ўзи учун ойна сифатида ўзининг  поклигига, озодалигига назар солиши лозим.  Чунки  поклик, озодалик инсоннинг ойнасидир.  Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Поклик мўъминнинг ойнасидир”( Имом Бухорий ривояти).

 

Аллоҳ таоло покдир, у покликни яхши кўради. Ва у яратган махлуқларини озодалик сари интиладиган қилиб қўйди. Аллоҳ таоло махлуқотлари ичида инсонни   бошқа махлуқларидан мукаррам қилди. Инсонга дин бериб, уни илоҳий буйруқлар билан вужудий покланишга чақирди. Инсон вужуди пок-озода бўлмас экан, унинг дуоси ҳам, ибодати ҳам қабул бўлмайди. Шу туфайли инсон вужуди поклик мартабасига кўтарилади. Инсон ўз   вужудини сув билан поклайди. Сув билан ювиниш инсондаги нопоклик, чанг,кирларни кетказади. 

 

Пайғамбаримиз (с.а.в):“Уйқудан уйғонганда одам қўлини то уч марта ювмагунча идишга тиқмасин. Чунки у қўлини қаерда тунаганинни билмайди”,деганлар. Ва яна Пайғамбаримиз с.а.в: “Ювинганингизда қўл ва оёқ бармоқларингизни ораларига яхшилаб сув юритинг. Чунки у озодалик белгисидир. Озодалик иймонга чақиради, иймон эса ўз эгасини жаннатга чорлайди”, деб айтганлар.

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) таомдан олдин қўлни тозалаб ювишга кўрсатма берганлар. Чунки таомланишга қадар қўл пок –нопок жойларда бўлган бўлиши мумкин. Қўлни ювиш орқали турли хил микроб, нотозаликлар кетади. 

Ҳадис шарифда шундай дейилади: “ Таомнинг баракаси таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювишдир”. (Имом Термизий). Овқатдан олдин қўлни ювиш фақирликдан сақласа, таомланишдан кейин ювиш инсоннинг гуноҳларини кечирилишига сабаб бўлади. Таомдан олдин қўлни ювиш бир савоб бўлса, овқатланишдан сўнг ювиш икки савоб бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) :“Таомдан олдин қўл ювишда бир савоб бўлса,таомланиб бўлгач, қўл ювишда икки савоб бор” деб марҳамат қилганлар. Овқат, сувларга пуфлашлик, оғизни енг билан артиш,  қўл ва оғизларни ювмасдан ётиш мақбул ишлардан ҳисобланмайди.   

 

    Ислом дини вужудини озода бўлишга чақириб, инсон танасидаги оёқ ва қўл тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик ости мўйларни тозалаб озода бўлишга буюради. Пайғамбар (с. а.в.) :“Ўн нарса фитратдандир:  мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш,тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш,қовуқ (туки)ни қириш, интинжо қилиш, оғизни чайиш”, дедилар. Инсон қўлтиқ ва киндик ости тукларини олиш билан вужудий покланади.  Бу жойларда тук олинмаса,  у ерда кир тўпланиб қолади ва турли хил тери касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Қўлтиқ   ва киндик пастларини тукини олиш ҳам вужудий покланишга киради. Қўлтиқ ва киндик ости тукларини ҳар 15 кунда олинади. Уларни 40 кундан ўтказиб, олмай юриш яхши ҳисобланмайди. 

 

        Оғиз ва бурунларга сув олиш ҳам покликка амал қилишга киради. Оғиз чайилгандаги сув оғиз ичини тишларни халқумни тозалайди. Бурунга сув 

олиш эса ундаги тукларга илашган микробларни тозалайди. Димоғ ва кўз йўлларига манфаат етказади. Иложи бўлса, мисвок билан оғиз ва тишларни тозалаб юриш лозим. 

Дарҳақиқат, мисвок оғиздаги бадбўй ҳидни йўқотади, тишларни чириши ва дарз

кетишини олдини олади, тиш милкларини мустаҳкамлайди, балғамни кетказади,мисвок хотирани яхшилайди. 

             

Ҳожатхонага чап оёғи билан кириб, ўнг оёқ билан чиқилади. Ҳожатхонага кирганда:“Аллоҳумма инний аузубика минал-хубуси ва хабаиси” деб, чиққунча “ғуфронака” деб дейилади. Ҳожатхонада чап ённи қибла тарафга қилиб, оғиз ва бурунни енг билан беркитиб, аврат ва ифлос жойларга назар қилмай, чап оёққа оғирликни солиб ўтирилади. 

 

Бу ҳақда “ Чор китоб” да шундай дейилади:

 

Гар ўтирсанг холажойда этагингни урма бар,

Паст ўлтиргилу сену айтма ҳеч турлуғ калом.

Қиблага юз тутма орқангни ҳам ўгирма ҳеч,

Чап қўлинг қибла томон бўлсин, тамому вассалом”.

 

Хожатхонага хат ёзилган китоб ва қоғозларни олиб кириш яхши эмас. Ҳожатхонада гапириш, ёзиш-ўқиш одобсизликдир. У ерда ўтириб туфлаш, бурун қоқиш ва балғам ташлаш яхши эмас. Махсус туалет  қоғози билан истинжо ( тозаланиш) лозим. 

                

            Инсоннинг покликка эътибор бериши энг аввало уни соғлом бўлиши учун манфаат етказади. Поклик туфайли инсоннинг умри узун, ризқини кенг, меҳнат фаолияти янада унумдор бўлади. 

 

Р. Акбаров.

 

Энг кўп кўрилган
20 noyabr kuni O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Usmonxon Alimov hazratlari va Din ishlari bo‘yicha давоми...
Hududlarda faoliyat yuritayotgan otinoyilarning bilim va saviyasini yanada oshirish, shariat ilmlari, zamonaviy давоми...
Turkiya va Tatariston o‘rtasidagi tashqi savdo aylanmasi 314 million AQSh dollaridan 1 milliard AQSh dollarilik давоми...
Birlashgan Arab Amirliklari jahonda migrantlar uchun eng mehmondo‘st mamlakat sifatida e'tirof etildi. Bu hisobot давоми...
20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита давоми...
2020 - йил / 25 февраль
2020 - йил / 22 февраль
2020 - йил / 19 февраль