1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» 11-қисм

23-03-2020, 17:22 773 Ўқиш режими + -

«Ҳикматлар – саодатга етаклар»

112. Бахтёрлик сенинг бекаму-кўст ҳаёт кечираётганингни
англатмайди. Балки бу сенинг нуқсон-камчиликлардан кўз
юмишга қарор қилганингни англатади. Агар дунё биз истагандек бўлганида, биз жаннатни умуман орзу қилмаган бўлар эдик.
113. Одамлар сени фақат ҳожатлари тушган вақтдагина
эслашса, хафа бўлма, балки хурсанд бўл! Чунки сен шам
кабисанки, улар ҳаётлари зулмат ичра қолганда, дарҳол сен
 томон шошадилар.
 58
 
114. Гапириш осон. Орзу-умид гапиришдан-да осон.
 Хом ҳаёлни ҳамма ҳам қилаверади. Лекин азму қарорли кишиларгина муваффақият қозонадилар. 

Доктор Мустафо Маҳмуд


115. Мўмин кишининг сендан оладиган насибаси уч нарса
бўлсин:
Фойданг тегмадими, ҳеч йўқ зарар берма.
Хурсанд қилмадингми, ғамга солма.
 Мақтамадингми, ҳеч йўқ ёмонлама. 59
 116. Сени хафа қилиб, тушкунликка соладиган ғам-алам ҳам
бор, сени тушунувчан қилиб, бутунлай ўзгартириб юборадиган ғам-аламлар ҳам бор.
117. Одамлар ҳақида менга гап ташийдиган кишига
 ишонмасликни ўргандим. Чунки у одамларга ҳам мен тўғримда гап сотиши аниқ. 60
 118. Шам хонани тўлалигича ёрита олади. Ҳақиқий дўст эса
бутун ҳаётни ёритади.
119. Икки оёғингда тик туришинг сенга бу оламдан кичик бир масофани тортиқ қилади. Лекин сенинг ўз асосларингда тура билишинг сенга бутун оламни тортиқ қилади.
120. Дўстона муносабатда бўлиш бир кема бўлиб, уни
 вафодорлик ҳаракатлантиради, хиёнат чўктириб юборади. 61
 121. Хавотирга тушиш худди тебранма курсига ўхшайди:
сени доимо ҳаракатлантириб туради-ю, лекин ҳеч қаерга олиб бормайди.
 122. Энг катта даҳшат бу – кунларнинг тез ўтишидир. 62
 123. Аёл йиғлаётганида қўлини оғзига қўяди.
Эркак киши эса йиғлаётганида қўлини кўзига қўяди.
Худди ҳар қайсиси ҳам гуноҳларининг қаердан кўпроқ содир бўлишини билгандек-а?!
124. Оқиллар учтадир:
Дунёни дунё уни тарк қилмай туриб тарк этган киши;
Яратувчисига йўлиқмай туриб Уни рози қилган киши;
Қабрга тушишидан олдин уни обод қилган киши.
Сен ҳам оқил бўл!
 125. Ғазаб қилма, жаннат сеники бўлади. 63
 126. Қанча уринмагин, Аллоҳ насибангга ёзгани бўлади,
холос.
127. Эшакка ортиқча аҳамият бериб юборсанг, у ўзини асл
 араб отиман деб ўйлаб қолади. 64
 128. Баъзи одамлар китобга ўхшайди, уларда ҳикмат ва
кўплаб яхшиликларни топасан.
Баъзиларида эса фақат ғилофдаги чиройли кўринишни
топасан, холос. Минг афсуски, кўп одамларнинг ҳолати мана шундай.
129. Жаннатни талаб қилишда биз билан саҳобалар орасидаги фарқ шундаки, улар жаннатни амал билан исташган эди. Биз эса қуруқ орзу билан истамоқдамиз.
130. Билганларингнинг ҳаммаси ҳам қалбингга ҳузур бахш
 этавермайди. Айрим нарсалар ноаниқ қолса, гўзалроқ бўлади. 65
 131. Ҳаёт ўзининг хуштаъмлигини йўқотгани йўқ.
Бироқ биз уни қандай тотишни унутиб қўйдик.
132. Имконинг борича энг афзал киши бўлгин.
Одамларни қўявер, нима дейишса деяверишсин.
Билгинки, коинотнинг Роббиси бор. У бирор нарсага «Бўл!»
 деса, албатта бўлади. 
 133. Ҳеч бир кичик нарсани арзимас санама.
Зотан, тоғлар майда тошлардан иборатдир.
134. Сўзлашдан олдин гапингни танлаб ол ва танлаш учун гап пишиб етилишига кифоя қилгудек вақт бер!
Гап мевага ўхшайди: пишиб етилиши учун кифоя қилгудек
вақтга муҳтож.
135. Уч нарсани зеҳнингга ўрнаштириб олишинг шарт:
Ўлимдан қутилиш йўқ;
Дунёда роҳат йўқ;
 Одамларнинг гапидан омонлик йўқ. 
 136. Шундай гаплар борки, уларни айтасан-у, ҳеч нима
айтмагандек бўласан. Шундай жимликлар борки, унда ҳамма нарсани айтгандек бўласан.
 137. Башариятнинг фалокатларидан бири шуки, ўзига ёқмаган биргина тутуминг эвазига бутун тарихингдаги гўзалликларингни маҳв этиб юборади. 68
 138. Мадинаи Мунавварага қалблар ошиқади.
Чунки у ерда биз севган зот бордирлар.
139. Бойлик қўлга киритган кишиники эмас, балки ундан
баҳра олган кишиникидир.
140. Барча одамлар дунёни ўзгартириш ҳақида фикр қилади.
Лекин ҳеч ким ўзини ўзгартириш ҳақида фикр юритмайди.
Лев Толстой